Бельгия: карантинни юмшатиш апрель ойида муҳокама қилинади

None
None
BRÚSSEL. Kazinform – Бельгия фламандия вазири-президенти Ян Жамбоннинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши кураш чораларини жиддий равишда заифлаштириш фақат апрель ойидан бошлаб мумкин бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Я. Жамбон фламандия парламентида саволларга жавоб берар экан, жорий йилнинг 1 мартида Бельгия аҳолиси карантин жиддий равишда юмшатилишини кутмаслигини таъкидлади. Бельгиянинг фламанд қисми ҳукумати вакили душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида намойиш этилган маҳаллий экспертларнинг прогноз моделларига асосланиб фикр билдирди.

«Бизда вирус мутацияси мавжуд бўлиб, у асл вирусга қараганда 50% кўпроқ юқади», - деди у. «Агар биз ҳақиқатан ҳам 1 март куни чора-тадбирларни юмшатадиган бўлсак, унда биз дарҳол пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келамиз» - огоҳлантирди Я. Жамбон.

Бельгиялик мутахассис Нил Хенс яқин келажакда пандемия ривожланишининг тўртта моделини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, апрель ойида карантиннинг юмшатилиши анча ижобий таъсирга эга бўлади, чунки ўша вақтга қадар кўпроқ бельгияликлар вакцина билан эмланади.

Бельгиялик олимнинг фикрига кўра, агар чора-тадбирлар 1 мартдан бошлаб юмшатилса, унда касалланиш эгри чизиғи тез ўсиб боради.


Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram