Бельгия Европадаги иккинчи йирик пиво экспортчиси бўлиб қолмоқда

Пиво ишлаб чиқарувчилар рейтингида фақат Нидерландия Бельгиядан олдинда. Бельгия 2022 йилда 1,6 миллиард литр пиво экспорт қилди. Нидерландия 2,6 миллиард литр пиво экспорт қилди (Европа Иттифоқи экспортининг 27 фоизи). Германия 2022 йилда Европа Иттифоқида пиво экспорт қилиш бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Немис ишлаб чиқарувчилари чет элларга 1,5 миллиард литр пиво сотган.
Бельгия оммавий ахборот воситаларига кўра6 Бельгиянинг пиво экспорти кетма-кет учинчи йил камайди, яъни 2021 йилга нисбатан 5,5 фоизга камайди.
Бельгияда пиво сотиш ҳажмининг пасайиши айрим пиво ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини хорижда ишлаб чиқаришни ташкил этишга ўтаётгани билан боғлиқ. Шундай қилиб, «Stella Artois» бренди 2021 йилдан бошлаб ўз маҳсулотларини АҚШда ишлаб чиқаради.