Бектенов ҳокимларга топшириқ берди
ASTANА. Кazinform — Бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Респукбликаси Бош вазири Олжас Бектенов аҳолидан иссиқлик бўйича энг кўп шикоятлар келиб тушган ҳудудларни маълум қилди.
— Куз-қиш иситиш мавсуми билан боғлиқ кундалик масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Ҳозирда барча ҳудудларда иситиш мавсуми бошланди. Ёз ойларида ускуналарни, иситиш ва электр тармоқларини таъмирлаш чоралари кўрилди. Истеъмолчиларга иссиқлик жадвалга мувофиқ етказиб берилмоқда. Бироқ, иссиқлик сифатидан норози бўлган ёки иссиқликсиз қолган аҳолидан ҳам шикоятлар келиб тушмоқда. Улар орасида Ақтау, Павлодар ва Петропавл аҳолиси ҳам бор, — деди Олжас Бектенов.
Шу муносабат билан Бош вазир вилоят ҳокимларига иситиш мавсуми учун масъул бўлган ҳудудий штаблар ишини кучайтириш ва аҳолининг шикоятларига тезкорлик билан жавоб беришни буюрди.
— Қиш ойларида иш учун фавқулодда вазиятлар бригадалари ва махсус техникаларни тўлиқ сафарбар қилиш зарур. Бундан ташқари, вилоят ҳокимликлари аҳоли учун кўмирнинг барқарор нархда мавжудлигини назорат қилиши керак. Энергетика вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари энергия манбаларини таъмирлаш ишларини тасдиқланган жадвалга мувофиқ якунлаши ва зарур ускуналар захирасини яратиши лозим. Иситиш мавсумида аҳолини барқарор ва юқори сифатли иссиқлик билан таъминлашни топшираман. Ижтимоий объектларга алоҳида эътибор беринг, — деди Ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Энергетика вазири Е. Ақкенженов қишда электр энергияси истеъмоли 18,2 минг МВт га етиши мумкинлигини айтган эди.