Базавий ставкани ҳозирги даражада сақлаб қолиш инфляцияни барқарорлаштиради – ҚР Миллий банки

None
ASTANА. Кazinform - Йилнинг биринчи ярмида базавий ставкани жорий даражада сақлаб қолиш зарур. Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов шундай фикр билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мамлакат ичидаги проинфляция омиллари маиший-коммунал хизматлар ва ёқилғи бозорининг тартибга солинадиган хизматлари тарифларини ўз вақтида ислоҳ қилишга боғлиқ. Ушбу ислоҳотларни амалга ошириш самараси кенг ассортиментдаги товарлар ва хизматлар нархининг ошишини тезлаштириши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бу омиллар асосий сценарийнинг зарурий шартларида кўрсатилмаган «, - деди у.

Яъни, бу прогнозлар ҳали ҳам ўзгариши мумкин.

«Миллий банк жорий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йилнинг биринчи ярмида базавий ставкани жорий даражада сақлаб қолиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу инфляцияни барқарорлаштириш ва ўрта муддатли истиқболда уни босқичма-босқич пасайтириш учун зарур», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram