Базавий ставка ўзгаришсиз қолди: ҚР Миллий банки бунинг сабабини изоҳлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Тимур Сулейменов базавий ставканинг йиллик 14,75 фоиз даражасида ушлаб турилиши сабабини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, базавий ставкани бир хил даражада ушлаб туриш омилларидан бири мисли кўрилмаган ғайритабиий сув тошқинлари оқибатлари нуқтаи назаридан маълум бир ноаниқлик бўлди.
- Маълумки, бир нечта оқибатлар бўлиши мумкин. Биринчидан, ижтимоий. Иккинчидан, сув тошқинлари зонасидаги ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини чеклаш масаласи. Учинчидан, сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган бюджет харажатлари масаласи мавжуд. Айнан шу нарсадан келиб чиқиб, сув ҳали ҳам бор, ҳамма жойдан кетмаган, аксинча, қаердадир қолиб кетган, ҳозирда Ҳукумат ва ҳокимлар уни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Шу боис базавий ставкани шу даражада ушлаб туриш зарур деб ҳисобладик, — деди Тимур Сулейменов.
Шу билан бирга, Миллий банк жорий йил учун инфляция прогнозини ўзгартирмаган.
— Биз 7,5-9,5 коридори сақланиб қолади ва инфляция шу йўлак ичида бўлади деган позицияга амал қиламиз. Ҳозирча биз сезиларли даражада юқорига ёки пастга ўзгариши мумкин бўлган омилларни кўрмаяпмиз. Бизнинг кейинги туримиз аллақачон макро прогнозни қайта кўриб чиқиш нуқтаи назаридан олдинга қаратилган бўлади. Май ойида бўлади. Ўш пайтгача биз омилларга аниқлик киритамиз, — дея қўшимча қилди Миллий банк раиси.