“Байтерек” холдинг ходимлари анъанавий “Донор куни” доирасида 30 литрга яқин қон топширди

Жорий йилда “Байтерек” миллий бошқарув холдинги” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган “Донор куни” хайрия тадбири холдинг ва унинг шўба корхоналарининг 116 нафар ходимини бирлаштирди, деб хабар беради Kazinform.

Донор
Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ

Барча зарур тиббий муолажалардан ўтиб, уларнинг 73 нафари донор бўлди, бунинг натижасида 30 литрга яқин донор қони топширилди. Акциядан кўзланган асосий мақсад - донорликни ходимлар ва жамият ўртасида оммалаштириш, донор қони ва унинг таркибий қисмлари билан таъминлашни кўпайтириш, шунингдек, хайрия ва ижтимоий ташаббусларга фаол кўмаклашишдан иборат.

доноры

Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ 

Мазкур тадбир “Байтерек” холдингда кетма-кет бир неча йиллардан буён ўтказиб келинмоқда ва ходимларнинг ижтимоий масъулияти ва жамиятдаги фаол иштирокини тасдиқловчи яхши анъанага айланган.

доноры

Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ 

-Ғояни фаол қўллаб-қувватлаб, ушбу ажойиб ташаббусга қўшилган жамоамиз билан фахрланамиз. Донорликни оммалаштириш соғлом ва ижтимоий фаол жамиятни шакллантириш йўлидаги қадамдир. Бугунги тадбир ана шундай муҳим қадриятларга содиқлигимизни таъкидлайди”, - дейилади холдинг хабарида.

доноры

Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ 

Сўнгги хабарлар