«Байтерек» холдинги Хитойнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

ХIAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Байтерек» холдинги Хитойнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади, деб хабар беради Кazinform.
None

«Байтерек» Миллий бошқарув холдинги АЖ бошқаруви раиси Қанат Шарлапаевнинг айтишича, Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ), Хитой саноат ва тижорат банки (ICBC) ва China International Capital Corporation (CICC) билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

«Анчадан бери ҳамкорлик қилиб келаётган йирик молия институти – Хитой Давлат тараққиёт банки билан имзоланган шартнома Қозоғистондаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг давоми бўлди», - деди Қ.Шарлапаев.


Сўнгги хабарлар