«Байтерек» холдинг компанияси раиси Хитойнинг Баодин шаҳридаги автомобил заводига ташриф буюрди

Ташрифнинг биринчи объекти Сюшуй заводи бўлиб, у ерда Қанат Шарлапаев CKD усули бўйича HAVAL автомобилларини ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу технология Astana Motors компаниясининг янги лойиҳаси доирасида жорий этилиши режалаштирилган.
«Аввало, «Байтерек» холдинг компанияси билан ҳамкорлик ва шерикликка қизиқиш билдирганингиз учун миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз», – деди Қ.Шарлапаев.
Заводнинг маҳсулдорлиги ҳайратланарли: бу ерда бир сменада 600 та машина йиғилади ва унинг максимал қуввати 3 сменада 250 минг автомобилгача етиши мумкин. Бундан ташқари, пайвандлаш цехида Швецияда ишлаб чиқарилган 500 дан ортиқ роботлар ишлайди. Бир вақтнинг ўзида 5 хил моделни пайвандлаш мумкин.
«Байтерек» МБХ шўъба корхоналаридан бири – Саноатни ривожлантириш жамғармаси Қозоғистонда Great Wall Motor Company Limited кўмагида қуриладиган мультибрендли автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини молиялаштиришда иштирок этяпти.
Сўнгра «Байтерек» холдинги раиси Хитойда ҳақли равишда энг узун синов йўли ҳисобланган, автомобилларнинг барча имкониятларини синаб кўриш ва максимал тезликка эришиш имконияти мавжуд бўлган синов-драйв майдонига ташриф буюрди. Трекнинг узунлиги 2400 метр бўлиб, 10 хил турдаги йўлаклардан иборат.
250 минг квадрат метр майдонда жойлашган: тадқиқот маркази, синов ишлаб чиқариш маркази, синов маркази, дизайнни ишлаб чиқиш маркази, маълумотларни қайта ишлаш маркази.
Бугунги кунда Haval техник марказида 10 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади, уларнинг 1000 га яқини етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислардир.
Навбатдаги объект Feng Chao аккумулятор заводи бўлиб, у кобальтсиз литий батареяларни биринчи серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, у ерда Қ.Шарлапаев корхона лабораторияси, R&D водород энергияси бўйича илмий-тадқиқот маркази билан танишди, шунингдек, лойиҳа ва машиналар тақдимотида иштирок этди.
Ташриф доирасида режалаштирилган барча объектлар билан танишиб чиққач, Қозоғистон делегацияси ва корхоналар раҳбарияти ўртасида конструктив музокаралар олиб борилди.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев