Байтерек Бутунжаҳон аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни муносабати билан мовий рангга бўялди

Байтерек
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни муносабати билан “Болашақ” жамғармаси “Байтерек” монументини мовий рангда ёритишга қарор қилди. Мовий ранг аутизм ранги деб ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, Астанада аутизм ташхиси қўйилган 3479 нафар бола бор.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг маълумотларига кўра, ер юзидаги ҳар 36 боладан бирига аутизм ташхиси қўйилган.

Бутунжаҳон аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги махсус резолюцияси билан таъсис этилган. 2008 йилдан буён ҳар йили 2 апрель куни нишонланади.

Ушбу Бутунжаҳон куни Қатар Давлатининг таклифига биноан ташкил этилган бўлиб, бу БМТ Бош котиби томонидан 2008 йилдаги мурожаатида қайд этилган. Бош Ассамблея қарорида, биринчи навбатда, болалардаги аутизм муаммосига эътибор қаратилиб, эрта ташхис қўйиш ва тегишли текширувдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Сўнгги хабарлар