Байрам кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгиромед” РДК яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, республиканинг аксарият қисмида об-ҳаво Скандинавия ярим ороли минтақаларидан келган циклон таъсирида шаклланади, беқарор об-ҳаво шароити кутилмоқда.
Мамлакатнинг шимоли-ғарби, шимоли, маркази ва шарқида қор ва ёмғир ёғиши, 1—2 январь кунлари кучли шамол бўлиши, ғарб, жануби-ғарб, жануб ва жануби-шарқда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
31 декабрь куни мамлакат жануби ва жануби-шарқининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон бўйлаб кучли шамол ва туман тушиши мумкин.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати: ғарбда кечаси 5 даража совуқ - 5 даража илиқ, кундузи 3 даража совуқ - 10 даража илиқ, шимоли-ғарб, шимол, марказ ва шарқда кечаси 2-13 даража совуқ, кундузи 7 даража совуқ - 2 даража илиқ, шарқда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-8 даражагача юқорилаши кутилмоқда, жануб ва жанубий-шарқ ҳарорат фонида кескин ўзгариш кузатилмайди.