Байрам кунлари Астанада илиқ бўлиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Наврўз кунлари Астанада об-ҳаво нисбатан илиқ бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Бироқ, ҳафта совуқ бошланади. Душанба куни пойтахтда кундузи ҳаво ҳарорати -6 даража совуқ бўлади, ҳаво ўзгариб туради. Сешанба куни кечаси ҳаво ҳарорати -14 даражагача пасаяди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 21 март куни -3 даража совуқ бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси -11 даражагача совуқ бўлади.

22 март, чоршанба куни ҳаво +3 даражагача кўтарилади, ҳаво ўзгариб туради. Кечаси -8 даража қайд этилиши кутилмоқда.

23 март куни термометр кундузи +4 даража, кечаси эса -5 даража совуқни кўрсатади. Ёғингарчилик бўлмайди.

24 март, жума куни ҳарорат кундузи +5 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.


Сўнгги хабарлар
telegram