Байрам кунлари АҚШда энг ҳалокатли дам олишга айланди

None
WASHINGTON. Кazinform - Дам олиш кунларида АҚШнинг йирик шаҳарларида ўқотар қурол қўлланган зўравонликлар кузатилди. Чикаго ва Филадельфиядаги Меҳнат куни муносабати билан юз берган тартибсизликларда 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди, дея хабар беради Кazinform мухбири News CNга таяниб.

Чикаго полициясининг маълум қилишича, жума ва шанба кунлари ўтказилган ҳужумларда 7 киши ҳалок бўлган ва камида 44 киши яраланган.

Биродарлик севгиси шаҳри деб аталган Филадельфия байрам дам олиш кунларида қуролли зўравонликларнинг авж олишини бошдан кечирди. 72 соат ичида 27 киши ўқ жароҳати олди, улардан 8 киши ҳалок бўлди.

Жорий йилда Филадельфияда 364 та қотиллик содир этилган (4 сентябр ҳолатидаги маълумотлар – таҳр. эслатма), йил бошидан 28 августгача эса 2440 та отишма содир бўлган.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, Чикаго ва Филадельфия каби шаҳарларда отишмалар ва қуролдан ўлим ҳолатлари кўпайган, бу ерда илғор қонунчилар ва шаҳар расмийлари полицияни молиялаштиришни қисқартиришга чақирган.

Фото: english.news.cn

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар