Байден Жаҳон банки президентлигига Mastercardнинг собиқ бош директори номзодини илгари сурди

None
WASHINGTON. Кazinform – АҚШ президенти Жо Байден Жаҳон банки президенти лавозимига Mastercardнинг собиқ бош директори Аджай Бангу номзодини илгари сурди, дея хабар бермоқда Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Бу ҳақда пайшанба куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

«Бугун президент Байден АҚШ Жаҳон банки президентлигига Аджай Банга номзодини кўрсатаётганини маълум қилди. Бу ривожланаётган мамлакатлардаги корхоналарни муваффақиятли бошқариш ва давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлашда катта тажрибага эга, молиявий инклюзивлик ва иқлим ўзгариши масалаларидан хабардор бизнес раҳбари», — дейилади хабарда.

Жаҳон банкининг амалдаги президенти Дэвид Мэлпас 15 февраль куни 30 июнгача ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди.

Фото: EPA-EFE/ Ting Shen / POOL

Сўнгги хабарлар
telegram