Байден ва Трамп АҚШ президентлигига номақбул номзодлар бўлиб қолмоқда

ASTANA. Kazinform - Янги сўров шуни кўрсатдики, АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳар иккаласи ҳам номақбул номзодлар бўлиб қолмоқда, гарчи Д.Трамп Ж.Байдендан бироз устунликни сақлаб қолган, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири ABC Newsга таяниб.

Байден ва Трамп
Коллаж: Kazinform

Сўровда қатнашган ҳар 10 америкалик катталардан 6 нафари пайшанба кунги президентлик баҳсларини томоша қилишни хоҳлайди. Байден ва Трамп тарафдорлари учрашувни ўз номзодлари учун катта синов ёки ўтказиб юбориб бўлмайдиган томоша деб билишади.

Америкаликларнинг 47 фоизи баҳслар Байден кампаниясининг муваффақияти учун, 40 фоизи Дональд Трамп учун жуда муҳим, деб ҳисоблайди.

Аксарият демократлар, 55%, бўлажак баҳслар Байден кампаниясининг муваффақияти учун жуда муҳим, деб ҳисоблайди ва республикачиларнинг ярмига яқини, 51% Трамп кампанияси ҳақида худди шундай фикрда.

Қайд этилишича, президентликка номзодларнинг иккаласи ҳам дебатга паст баҳолар билан киришади. Америкаликларнинг 56 фоизи Байденга ҳам, Трампга ҳам сиёсий партиялардан номзод сифатида салбий қарашларини билдирди.

Бироқ, республикачилар ўз номзодидан демократларга қараганда кўпроқ мамнун. Шундай қилиб, 10 нафар республикачидан 6 нафари Д.Трамп номзодидан қониқиш ҳосил қилган, демократларнинг атиги 42 фоизи Ж.Байден ҳақида шундай дейди.

Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги можаро Байден учун айниқса заиф нуқта ҳисобланади. Чунки америкаликларнинг атиги 26 фоизи унинг бу масалани ҳал қилишини маъқуллайди. Бироқ демократларнинг 10 нафардан 6 нафари унинг Яқин Шарқдаги сиёсатини маъқулламайди. Миграция сиёсатига келсак, 10 респондентдан фақат 3 нафари Ж. Байденни қўллаб-қувватлаган.

Америкаликларнинг катта қисми қариган номзоднинг ақлий қобилиятига шубҳа қилади ва Байденнинг баҳсдаги чиқишини муҳим синов деб билади. Бўлажак баҳсларда Ж. Байден ўзининг президентлик идорасини эгаллаш ҳуқуқини исботлаш учун етарлича ишончли бўлиши керак. Ҳар 10 америкалик катталардан 4 нафари Байден давлат раҳбари сифатида яхши иш қиляпти, деб ҳисоблайди.

Ўз навбатида, Д.Трамп 2021 йил 6 январда АҚШ Конгресси биносига уюштирилган ҳужумдан кейин электорат ишончини қозониши керак.

Сўров жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари ўтказилди. «AmeriSpeak Panel NORC» да 1088 америкалик катталар иштирок этган. Барча респондентлар учун хато чегараси плюс-минус 4 фоиз пунктини ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар