Байден президентлик пойгасидан воз кечмаслигини маълум қилди

Жо Байден
Фото: BBC

ASTANА. Кazinform - Жо Байден президентлик пойгасидан воз кечмаяпти, у Оқ уй учун курашни давом эттириш ниятида. Унинг бу лавозимга муносиб экани ҳақидаги партиядошларининг фикрлари иккига бўлинган, дея хабар беради Еuronews.

Жо Байден 2024 йилда президентликка номзодини қўйишда давом этади. Бироқ ўтган ҳафта Дональд Трампга қарши муваффақиятсиз дебат ортидан президентга босим кучайган.

Байденнинг демократлари фикри иккига бўлинган: уларнинг учдан бир қисми президентнинг ёши ва соғлиғи туфайли қайта сайланишига қарши.

“Мен ҳаяжонлана бошладим”, - деди очиқчасига гапирган қиз, у доим демократларга овоз берган.

“Мен Байденни президентликка энг ёмон номзод деб ҳисобламайман. Ким тепага чиқишини билмайман. Бироқ, Байденинг ғалаба қозонишига ишончим комил эмас, бу мени хавотирга солмоқда».

Чоршанба куни Байден 24 демократ губернатор билан учрашди. Президент билан суҳбатдан сўнг унинг соғлиги яхши эканини маълум қилишди.

“У президент лавозимида ишлаши мумкин. У бу лавозимда 3,5 йил давомида жуда оғир шароитларда ишлаган. Биз ҳамма йўлни босиб ўтдик. Пайшанба куни унинг нутқидан ҳафсаламиз пир бўлганимизни ҳеч биримиз инкор этмаймиз. Лекин барибир унга ишонаман, у ишлаяпти”, - деди Миннесота губернатори Тим Вальц.

New York Times газетасининг ёзишича, Байден ўз тарафдорларига партия аъзолари ва сайловчиларга бу ишни уддалай олишини исботлаш учун бир неча кун борлигини айтган. Агар у ишончни қозона олмаса, президентликка номзод сифатидаги позицияси қийинлашиши мумкин.

Сўнгги хабарлар