11:02, 29 Июль 2023 | GMT +5
Бавария фуқароси 3 нафар қўшнисини отиб ўлдирди, яна икки кишини яралади
ASTANA. Kazinform - Бавариянинг Аугсбург шаҳри яқинида бир киши уч кишини отиб ўлдирди ва яна икки кишини яралади, дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи шу уйда яшаган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қўшнилар билан келишмовчилик юзага келган.
28 июль куни кечқурун у 49 ва 72 ёшли икки аёл ва 52 ёшли эркакни отиб ўлдирган.
Кейинроқ у бошқа кўчадаги уйга бориб, у ерда бир аёл ва бир эркакни отиб ташлаган. Улар касалхонага ётқизилган.
Полиция 64 ёшли эркакни ҳибсга олди. Гумонланувчи қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатмаган. Унинг жиноят сабаблари аниқланяпти.