Батутдаги гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида қатнашадиган қозоғистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди

ASTANA. Kazinform – Батутдаги гимнастика бўйича Париж Олимпиадаси учун очколарни тўплайдиган навбатдаги Жаҳон кубогидада қатнашадиган қозоғистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди.

Батутдаги гимнастика
Фото: Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизматининг хабар беришича, Жаҳон кубоги босқичи 22-24 март кунлари Котбус (Германия) шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон шарафини Данил Мусабаев, Пирмаммад Алиев, Роман Барбек, Ерлан Тасмағамбетов, Никита Тумаковлар ҳимоя қилади.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил февраль ойида Жаҳон кубогининг биринчи босқичида Қозоғистон терма жамоаси (Данил Мусабаев ва Пирмаммад Алиев) кумуш медални қўлга киритган.

Жаҳон кубогининг асосий босқичлари июнь ойида Швейцарияда ва июль ойида Португалияда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар