“Барселона”ни юта олсанглар, 10 миллион евро бераман: “Наполи” президенти футболчиларга далда берди

ASTANA. Kazinform – Италиянинг “Наполи” футбол клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида Испаниянинг “Барселона” жамоасига қарши майдонга тушади. Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис жамоаси кейинги босқичга чиқса, 10 миллион евро тўлашини айтди.

Аурелио Де Лаурентис
Фото: AFP

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, рағбатлантиришнинг сабаби битта ўйин эмас. Президентнинг мақсади бор. Агар “Наполи” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, автоматик тарзда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Турнирда ютқазса ҳам 50 миллион евро ишлаб олиш имконияти бор. Бу ҳар бир тийинни санаб юрган президентнинг режаси. Бўлмаса, “Барселона”ни мағлуб этиш ҳозир катта сенсация эмас. Шундай бўлса ҳам, футболчиларни мукофотлаб, пулни беҳуда сарфлашдан фойда йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни “Диего Марадона” стадионида бўлиб ўтган икки жамоа ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.

Сўнгги хабарлар