Барселона аэропортида сайёҳларнинг 8 миллион евросини ўмариб кетди

Россиялик сайёҳлар ўғирлик вақтида Барселонадаги Эль-Прат аэропортининг 1-терминалидаги рўйхатдан ўтиш жойида бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчилар ўзлари билан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар бўлган машҳур Louis Vuitton брендининг қўл сумкасини олиб қочган. Бу ўғирлик Испаниядаги энг йирик ўғирлик. Сумка ичида қиймати 5 миллион доллардан ортиқ бўлган 47 каратли тилла узук ва нақд 20 минг евро бўлган.
Йўқотишни аниқлаган сайёҳлар дарҳол полицияга мурожаат қилган.
Видеокузатув камераларидаги ёзувлар полицияга ўғирликда гумон қилинаётган шахсларни, уларнинг машинасининг маркаси ва рақамини аниқлашга ҳамда ҳужум қилганларни зудлик билан қўлга олишга ёрдам берди. Бир неча соат ичида сумка ва унинг таркиби эгаларига қайтарилган.