«Барис»нинг Татаристонда бўлиб ўтадиган турнирдаги рақиблари аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг «Барис» хоккей жамоасининг Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган TANECO кубогидаги ўйинлари тақвими маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

10-14 август кунлари Татаристон пойтахтида бўлиб ўтадиган турнирда Қозоғистон клубидан ташқари маҳаллий «Ак Барс», «Локомотив» (Ярославль), «Трактор» (Челябинск) жамоалари ҳам ўйнайди.

Турнирдаги якуний ўринларни аниқлаш учун ҳар бир жамоа гуруҳ босқичида учта ўйин ва қўшимча битта ўйин ўтказади.

«Барис» хоккейчилари дастлаб 10 август куни соат 16:00да «Локомотив»га қарши майдонга тушса, кейинги ўйинни 11 август куни соат 16:00да «Трактор»га қарши ўтказади.

13 август куни соат 20:00да «Ак Барс» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

14 август куни соат 16:00да 3-ўрин учун ўйин, соат 22:00да эса финал ўйини белгиланган.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар