Барча йўқотишларни давлат қоплайди – ҚР Президенти сув тошқини келтирган зарар ҳақида

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қатор ҳудудларда инфратузилма ва бузилган уй-жойларни тиклаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Бирлик. Янгиланиш. Тараққиёт” мавзусида ўтказилаётган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясида маълум қилди.

“Бир пайтлар битта тўғоннинг ишдан чиқиши катта фожиага олиб келган. Мен вазиятни назорат остида ушлаб туриш учун бир қатор ҳудудларда бўлдим. Аҳоли билан алоҳида учрашув ўтказдим. Марказий ва маҳаллий давлат идоралари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Асосий эътибор вазиятнинг ёмонлашувининг олдини олишга қаратилган. Қутқарувчилар кечаю кундуз ишламоқда. Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда”, – деди Президент.

Давлат раҳбари давлат моддий захирасидан фойдаланишга унинг фармойиши билан рухсат берилганини таъкидлади. Фавқулодда вазиятлар бўйича республика ва вилоят штаблари ишлаётгани, маҳалла фаоллари, кўнгиллилар инсонпарварлик ёрдамини йиғишни бошлаганини таъкидлади.

“Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, юксак фуқаролик масъулияти ана шу даврда яққол намоён бўлди. Бир қатор вилоятлар инфратузилма ва бузилган уйларни тиклашга киришди. Бу ишга йирик бизнес вакиллари қўшилди. Бунда маҳалла фаолларининг ҳам ҳиссаси катта. Мамлакатимиздаги компаниялар ва хусусий тадбиркорлар томонидан турли ёрдам фондларига катта миқдорда маблағ ажратилди. Маблағлар ҳар куни тушмоқда, ёрдам фонди кўпайишига ишонаман. Тадбиркорлардан жуда миннатдорман. Келажакда халқимиз фаровонлиги йўлида ҳамкорлик қилишимизга ишонаман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент йиғилган маблағ аҳоли пунктларини реконструкция қилишга йўналтирилишини айтди.

“Шунингдек, бахтсиз ҳодиса туфайли қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам сифатида берилади. Ҳеч ким ортда қолмайди. Давлат барча харажатларни қоплайди. Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун бюджет харажатларини камайтириш керак. Давлат молиясини қатъий тежаш режими жорий этилади. Албатта, бир лаҳзада тер тўкиб орттирган бойликни йўқотиш осон эмас. Мен буни тушунаман. Жабрланган фуқароларга яна айтаман: бутун халқ сиз билан. Тез орада барчангиз нормал ҳаётга қайтасиз. Бунинг учун давлат ҳаммасини қилади”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар