Барча ҳудудларда баҳорги дала ишлари муваффақиятли олиб борилди – вазир

«Суғорма деҳқончиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти, чунки у сувнинг камайиши ва глобал иқлим ўзгаришлари давом этаётган бир даврда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим ўрин тутади», – деди Ербол Қарашўкеев.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари, шунингдек, вилоятлар ҳокимликларининг маълумотларига кўра, жорий йилда 1 миллион 580 минг гектар суғориладиган ерга ишлов берилаётганини таъкидлади.
Ўтган йилги 1,58 миллион гектар майдонни суғориш учун сув олишдан келиб чиқиб, 11,4 миллиард м3 сув талаб этилади, шундан асосий улуш шоли ва ем-хашак экинларини суғоришга тўғри келади.
«1 миллион 126 минг гектар ёки 71 фоиз ер жўяк усулида суғорилади, 97,9 минг гектар шолизорларни сув бостириш усулида, 278,6 минг гектар ёки 17,6 фоизга замонавий томчилатиб ёки пуркаш суғориш усули қўлланилади», - дея қўшимча қилди Ербол Қарашўкеев.
Муаллиф: Серик Сабеков