Baqytty Bala халқаро вокал танлови финалчилари аниқланди

AQTÓBE. Kazinform – 12-16 август кунлари «Baqytty Bala-2023» V болалар очиқ вокал фестиваль-танловининг финали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform dimashnews.comга таяниб.
None
Фото: dimashnews.com

Ақтўбе шаҳрида Қозоғистон, Россия, Эстония, Испания ва Маврикий республикаларидан 10-16 ёшли 20 нафар ёш иқтидорли вокалчилар беллашади ва Гран-при ғолиби аниқланади.

«Baqytty Bala» - Ақтўбе вилояти брендига айланган ноёб йиллик болалар лойиҳаси. Мусобақа илк бор 2018 йилда вилоят ҳокими томонидан эълон қилинган «Болалар йили» муносабати билан ўтказилди. Биринчи йили танловга 420 нафар бола ариза топширган бўлса, 2019 йилда уларнинг сони 500 нафардан, 2021 йилда 180 нафардан ошди.

Бу йил танловга Қозоғистон, Испания, Буюк Британия, Россия, Украина, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Маврикий, Молдова, Жанубий Корея, Болгария, Германия ва Нидерландиядан 250 нафардан ортиқ ёш вокалчилар ариза топширди. Саралаш босқичи якунларига кўра, энг яхши 20 нафар иштирокчи финалга йўл олди.

Baqytty Bala финалчилари:

Люcия Касани – Испания, Валенсия

Қуаниш Баймухамбетов - Қозоғистон, Алмати

Латиф Саламат - Қозоғистон, Ақтўбе

Дана Баскенова – Қозоғистон, Петропавл

Нуршат Қусанова - Қозоғистон, Атирау

Айғаним Амантай - Қозоғистон, Астана

Айим Бекмурат – Қозоғистон, Ақтау

Анастасия Калюжная - Россия, Краснодар

Алдияр Дутбаев - Қозоғистон, Жанаўзен

Еванжелика Батаршина - Маврикий Республикаси

Жасмин Тлеумбетова - Қозоғистон, Астана

Виктория Косоурова - Россия, Қозон

Абай Ермағамбет - Қозоғистон, Қизилўрда

Алтинай Айтен - Қозоғистон, Кўкшетау

Дилназ Амангелдиева - Қозоғистон, Ақтўбе

Валерия Савчук – Эстония, Таллин

Абай Аскеров - Қозоғистон, Астана

Малика Қуанжанова - Қозоғистон, Талғар

Риана Багаутдинова - Қозоғистон, Алмати

Асилбек Аяужан - Қозоғистон, Ўскемен


Сўнгги хабарлар