БАПОР Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (БАПОР) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

БАПОР Ғазога ёрдам беришни тўхтатди
Фото: euronews.com

Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната олмаслигини маълум қилди. Бунинг сабаби, алоқа узилишлари туфайли етказиб беришни мувофиқлаштириш ёки улар учун ёқилғи топилмаслигида.

БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ёрдам Рафаҳ назорат пунктида йиғилган, бироқ агентликда юк машиналари йўқлиги сабабли уларни олиб кетиш мумкин эмас.

“Телекоммуникация тармоғидаги муаммолар туфайли Ғазодаги умумий вазият бўйича сўнгги маълумотларга эга эмасмиз. Бу содир бўлгач, биз Ғазо секторидаги ходимлар билан алоқани бутунлай йўқотдик. Ходимларимизнинг катта қисми биз билан боғлана олмайди", – деди БАПОРнинг алоқалар бўйича директори Жульетт Тума.

Айни пайтда Исроил армияси сектор ҳудудларида ХАМАС ва унинг бўлинмаларига қарши қуруқликдаги амалиётларини кенгайтиришда давом этмоқда, қурол заводлари ва ракета учирилиши мумкин бўлган жойларни қидириш ва йўқ қилишда давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар