Bank of America таҳлилчиси америкалик автомобиль ишлаб чиқарувчиларни Хитойни тарк этишга чақирди

Bank of America Securities таҳлилчиси Жон Мерфининг огоҳлантириши Хитойда мисли кўрилмаган рақобат - дунёдаги энг йирик автомобиль бозори - Хитой истеъмолчилари учун автомобиллар ишлаб чиқариш, шунингдек, глобал экспорт сезиларли даражада ўсиб бораётган бир пайтда айтилмоқда.
Хусусан, BYD ва Geely каби маҳаллий хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиши кузатилмоқда, бу эса компанияларга босим ўтказмоқда.
General Motorsнинг Хитойдаги бозор улуши, жумладан, қўшма корхоналари, 2015 йилдаги тахминан 15 фоиздан ўтган йили 8,6 фоизга тушиб кетди ва 2003 йилдан бери биринчи марта 9 фоиздан паст бўлди. Норматив ҳужжатларга кўра, General Motorsнинг операцион даромади 2014 йилда энг юқори чўққига кўтарилгандан бери 78,5 фоизга камайди.
General Motors раҳбарлари, асосан, янги электр транспорт воситалари орқали Хитойда ўз иш фаолиятини яхшилаш ва бозор улушини қайтариб олишлари мумкинлигига ишонишади.
Хитойда фаолият юритаётган АҚШ компаниялари учун ҳам геосиёсий хавф ва ноаниқликлар мавжуд. АҚШ президенти Жо Байден ўтган ой унинг маъмурияти Хитойда ишлаб чиқарилган электр транспорт воситаларига тарифларни тўрт баробар оширишини эълон қилди.
Америкалик экспертнинг таъкидлашича, Teslaнинг аҳволи бироз бошқача. Шундай қилиб, электромобиллар соҳасида Америка етакчиси Tesla ўз автомобиллари учун бутловчи қисмлар нархида Детройтдаги анъанавий автомобиль ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қарийб 17 минг долларга устунликка эга, бу эса автокомпанияга Хитой бозорида кўпроқ имкониятлар беради.