Бангладешдаги кийим-кечак бозори ёниб кетди
Бугун эрталаб содир бўлган ёнғинда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Дўкон сотувчилари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари журналистларга Бонго бозори ва унга туташ учта савдо ҳудуди деярли бутунлай ёниб кетганини айтишди.
«Ёнғинни назорат остига олиш учун 600 га яқин ўт ўчирувчи ишламоқда», - деди ёнғин вакили Ракибул Ислом ва ёнғин тонг саҳарда бошланганини қўшимча қилди.
Ёнғин олти соат давом этди. Ракибул Исломнинг қўшимча қилишича, ўт ўчирувчилар ёнғин қандай бошланганини билишмайди.
Ёнғинни ўчиришга ҳатто мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти ҳам жалб қилинган.
Вертолётдан олинган ҳаво тасвирларида юзлаб одамлар ёнаётган бозорни яқин атрофдаги эстакададан томоша қилаётганини кўриш мумкин.
Бозор Tommy Hilfiger каби чегирмали Ғарб мода брендлари учун машҳур жой бўлиб, улар шаҳардаги тикувчилик фабрикаларида ишлаб чиқарилган, лекин экспорт стандартларига жавоб бермайдиган кийимларни сотадилар.
Дўкон сотувчилари журналистларга ёнғин уларни мусулмонлар байрами – Рамазон ойи ва мамлакатдаги энг катта диний байрам – Қурбон ҳайити арафасида чорасиз ҳолда қолдирганини айтди.
Фото: Mahmud Hossain Opu/AP