Бангладешда омборхона портлаши оқибатида 50 га яқин киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бангладешнинг Читтагонг шаҳри яқинидаги омборхонада содир бўлган ёнғин ва кучли портлаш натижасида 49 киши ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Ёнғин Ситакунда шаҳрида содир бўлган. Шаҳар Читтагонгнинг асосий денгиз порти товарлари учун транзит пункти ҳисобланади. Омборда бир неча миллион долларлик товарлар солинган 4 мингга яқин контейнер сақланган.

Портлаш шунчалик кучли бўлганки, у бир неча километрга эшитилган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари зарба тўлқинидан синиб кетган. Кўп одамлар, жумладан, портлашдан олдин ёнғинни ёритган журналистлар бедарак йўқолган.

Dhaka Тribune нашрига кўра, 2005 йилдан бери Бангладешдаги саноат офатларида 1500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram