Бангладешда денге иситмасидан вафот этганлар сони 1600 дан ошди

Бангладешда денге иситмасидан вафот этганлар сони 1600 дан ошди
Фото: freepik.com

Сешанба куни Бангладешда 959 та янги денге иситмаси ҳолати қайд этилди. Ҳозирда мамлакатда ушбу касаллик билан касалланганларнинг умумий сони 310 046 нафарга етди, вафот этганлар сони эса 1600 нафардан ошди, дея маълум қилди Бангладеш соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (DGHS). Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.

DGHS маълумотларига кўра, ноябрь ойида мамлакатда 262 киши денге иситмасидан вафот этган.

Жорий йилда ушбу касалликдан тузалганларнинг умумий сони 304 869 нафарни ташкил этди, шу жумладан, охирги 24 соат ичида 881 нафар бемор касалликдан тузалган.

Сўнгги хабарлар