Бангладешда автобус ҳалокатида 19 киши ҳалок бўлди

МОSKVA. ТАSS – Каzinform – Бангладеш жанубида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.
None

«Ўлганлар сони 19 нафарга етди. Камида 12 киши жиддий жароҳат олган. Улар Дакка университети касалхонасига ётқизилган», - дейилади маҳаллий полиция хабарида.

Agence France Presse хабарига кўра, полиция ходимлари ҳайдовчи бошқарувни йўқотганини, натижада автобус тўққиз метр баландликдан қулаганини қайд этган.

Бангладешда йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳукумат 2030 йилгача бахтсиз ҳодисалар сонини икки баравар камайтиришни мақсад қилиб қўйган.

Сўнгги хабарлар
telegram