«Balkan» жанглари: Ўзбекистон боксчи қизлари ҳозирча 3 та олтин медални қўлга киритди

None
TASHKENT. Kazinform - Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида «Balkan» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform Uzaга таяниб хабар беради.


Келгуси йили Хитойда ўтадиган Осиё ўйинлари, 2024 йилги олимпия ўйинлари ҳамда қитъа ва жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик мусобақаси бўлган ушбу халқаро турнирда Ўзбекистоннинг 9 нафар боксчи қизлари ўз вазнларида ғолиблик учун жанг олиб бормоқда.

Кечаги баҳсларда ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи қиз рингга кўтарилди. Уларнинг 3 нафари ғалаба қозонди.


Нигина Ўктамова Хитой Тайпейи, Ситора Турдибекова Франция, Хадичабону Абдуллаева Финляндия вакилаларини мағлубиятга учратди.

Дунёнинг 15 дан зиёд давлатидан вакиллар қатнашаётган турнир баҳслари 23 сентябрга қадар давом этади.


Фото: UzA


Сўнгги хабарлар