Бағдоддаги тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши жароҳатланди
Бағдодда шиа имоми Муқтада ас-Садрнинг сиёсатни тарк этаётгани ҳақидаги баёноти туфайли қуролли тўқнашувлар бошланди. Шундан сўнг унинг юзлаб тарафдорлари Бағдоднинг хориж миссиялари жойлашган «Яшил ҳудуд»га йўл олишди ва президент саройига бостириб киришди.
Агентлик маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари ўқотар қурол ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, қўшинлар шаҳарга кириб келган ва комендантлик соати эълон қилинган. Томонлар оғир қуроллардан, жумладан, миномётлардан ҳам фойдаланган.
Ҳар икки томондан қурбонлар борлиги ҳақида хабарлар бор.
Бир ой олдин Бағдодда ироқлик уламо Муқтада ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари аллақачон норозилик намойиши ўтказган, бу эса ҳуқуқ-тартибот кучлари билан тўқнашувларга айланиб, баррикадаларни бузиб ўтиб, парламентни эгаллаб олган эди.
Фото: www.aa.com.tr