15:10, 25 Июль 2022 | GMT +5
Багам оролларида Америкага кетаётган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 17 мигрант ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform – Багам ороллари яқинида қайиқ ҳалокатида камида 17 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Жароҳатланганлар орасида бир бола ҳам бор. 25 киши қутқариб олинди.
Багам расмийларига кўра, Гаити фуқаролари бўлган тезюрар қайиқ Майамига йўл олган.
Фожиага бўрон сабаб бўлган.
Ўлим таҳдидига қарамай, мигрантлар қашшоқликдан азият чеккан Марказий Америка ва Кариб денгизини тарк этиб, АҚШ қирғоқларига етиб боришда давом этмоқда.