Бадиий сузиш: Қозоғистон терма жамоаси жаҳон кубогида чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг бадиий сузиш бўйича терма жамоаси Пекинда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг биринчи босқичида чемпион бўлди.

көркем жүзу
Фото: Халқаро сув спорти федерацияси

ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, акробатика дастурида қозоғистонлик спортчилар мезбон Хитой терма жамоасидан кўпроқ очко жамғариб, бош совринни қўлга киритди. Жамоа бундан олдин техник мусобақада бронза медалини қўлга киритган эди.

Мусобақа натижалари:

1-ўрин – Қозоғистон (213,7801). Жамоа аъзолари - Айгерим Қурманғалиева, Этери Какутиа, Наргиза Болатова, Арина Мясникова, Анна Павлетцова, Жвклин Якимова, Жания Жиенғази;

2-ўрин – Хитой (205,0300 балл)

3-ўрин – Австралия (196,6266 балл)

Бу терма жамоанинг Хитой пойтахтидаги мусобақадаги 5-совринидир.

Сўнгги хабарлар