Бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди

ҚР Маданият ва спорт ишлари Спорт ва жисмоний тарбия масалалари қўмитаси Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилги Париж Олимпиадасининг 14 та яккалик ва 5 та гуруҳ мусобақалари йўлланмалари учун кураш олиб борилади.
Жуфтликлар баҳсида Қозоғистон номидан Элжана Таниева ва Эрика Жайлауова якка тартибда чиқиш қилади.
Гуруҳ машқларида Аружан Қасенова, Айдана Шаяхметова, Баян Қойбағар, Аружан Қалсаева, Ақсунқар Абдираҳман ва Аяулим Қадир иштирок этишади.
Элжана Таниева терма жамоадаги тажрибали спортчилардан бири. 2005 йил 5 сентябрда туғилган, 2022 йилги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди ва бир неча бор совриндорлар қаторидан жой олди. 2021 йилги ёзги Универсиадада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.
Шунингдек, Болгария пойтахти София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган жаҳон кубогининг кумуш медали совриндори бўлди.
Жаҳон чемпионати 1963 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ҳозирча медаллар жадвалида Россия 205 медал (113 та олтин, 57 та кумуш, 35 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Болгария ва Украина терма жамоалари банд этган.
Муаллиф: Адилжан Умбет