БАА аҳолиси Ўзбекистон ва Қирғизистонга турлар сотиб олди
Амирликлар аҳолиси қишки таътил ва узоқ дам олиш кунлари учун турларни фаол бронь қилмоқда, дея хабар беради russianemirates.com.
Бирлашган Араб Амирликлари Миллий куни узоқ дам олиш кунлари ва қишки таътиллар яқинлашиб келаётгани сабабли, БААда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таътилни бронь қилиш сони 56 фоизга ошган.
Шу билан бирга, саёҳат мутахассислари авиачипталар нархининг 11 фоизга ошганини кўряптилар, чунки кўпроқ сайёҳлар уларни олдиндан сотиб олишга интиляптилар.
EaseMyTrip компаниясининг маълум қилишича, маданий диққатга сазовор жойлари билан машҳур - Тбилиси, Боку ва Амман каби сайёҳлик йўналишлари юқори талабга эга .
Энг машҳур бюджет йўналишлари орасида Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам бор.
Holiday Factory каби платформаларда талаб юқори бўлганидан сўнг Ўзбекистон, Грузия ва Қирғизистонга маълум тоифадаги турлар сотиляпти.
2024 йил декабрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг ишлаётган аҳолиси тўрт кунлик таътилни - 2024 йилдаги охирги кутишлари мумкин. Дам олиш кунлари давлат байрами - БААнинг 53-миллий куни муносабати билан тақдим этилади.
Бу йил БАА миллий куни 2 декабрь душанба ва 3 декабрь сешанба кунларига тўғри келади. Шундай қилиб, шанба ва якшанба кунлари дам олаётганлар кетма-кет тўрт кун дам олишади.
Маълумки, 1971 йил 2 декабрда олти амирлик – Абу-Даби, Дубай, Шаржа, Умм Ал-Кувайн, Фужайра ва Ажман ҳукмдорлари ягона давлат тузиш тўғрисида иттифоқ шартномасини имзоладилар. Ушбу муҳим кун давлат байрами бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб турли тадбирлар ва байрамлар билан нишонланади.
Байрам муносабати билан барча амирликларда кўнгилочар шоулар ташкил этилади. Мамлакат бўйлаб кўчалар, бинолар, шаҳар парклари ва автомобиллар шарлар ва байроқлар билан безатилади. Байрамнинг асосий анъаналаридан бири - байроқ кўтариш маросимидир.
Мамлакат аҳолиси саёҳатларини режалаштириши учун байрам саналари олдиндан эълон қилинади.