Баҳор-ёз мавсумида Қозоғистондан хорижга 10 дан ортиқ янги рейслар очилади

None
ASTANA. Kazinform – Баҳор-ёз мавсумига келиб Доҳа, Анқара, Мадина, Боку ва Душанбега янги рейслар очилади. Бундан ташқари, Истанбул, Тбилиси, Пхукет, Мале, Деҳли, Ченгду, Лондон, Ираклион ва Подгорицага парвозлар кўпаяди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

Бу рейсларни қабул қилиш учун Алмати ва Астана аэропортлари қаторида Чимкент, Ақтау ва Туркистон аэропортлари ҳам жалб этилади. Бир қатор хорижий авиакомпаниялар ҳам Қозоғистон билан ҳаво қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Масалан, шунда Алматига Малайзиянинг Air Asia Х авиакомпанияси Куала-Лумпурдан, ҳамда Таиланднинг Thai Air Asia авиакомпанияси Бангкокдан рейслар ташкил этилади. Эроннинг Qeshm Air компанияси Алмати-Токио йўналишида рейс очишни режалаштирмоқда. Уммоннинг SalamAir авиакомпанияси 1 июлдан Маскат-Алмати рейсини йўлга қўяди. Бундан ташқари, Air Astana маҳаллий авиакомпанияси Алмати ва Тель-Авив ўртасида ҳафтасига икки марта мунтазам рейс масаласи устида ишламоқда.

«Янги йўналишларнинг очилиши Қозоғистон туризмини ривожлантириш учун муҳим қадамдир. Бунинг шарофати билан мамлакатимизга саёҳат қилишни режалаштирган хорижлик меҳмонлар Қозоғистонга келиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлади. Янги йўналишларни ишга тушириш бўйича хорижлик ҳамкасблар билан мунтазам музокаралар олиб борилмоқда. Масалан, ўтган йили 7 давлатга 10 та янги йўналиш очилди. Бу йил ҳам ишлар давом эттирилади, – дейди Туризм индустрияси қўмитаси раиси Дастан Риспеков.


Сўнгги хабарлар