09:59, 03 Сентябр 2021 | GMT +6
Бўрон AҚШнинг икки штатида 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform - AҚШнинг Луизиана ва Миссисипи штатларида «Ида» тропик бўрони камида 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
Тропик бўронлар туфайли Нью -Йорк ва Нью -Жерси штатларига ҳам зарар кўрган.
AҚШ Президенти Жо Байден халққа қилган чиқишида мазкур штатларда 11 киши, Луизиана ва Миссисипида 6 киши вафот этганини айтди.
BBC маълумотларига кўра, Нью -Йоркда одамлар ўз уйларининг сув остида қолган подвалларида ҳалок бўлишди, ағдарилган машина остидан бир эркакнинг жасади чиқарилди. Нью -Жерси штатида бир киши машинада ўтириб сувга чўкиб кетди, яна бирининг устига дарахт қулаб тушди.