Азор ороллари яқинида 4000 та машина юкланган кема чўкиб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Кеча Португалиянинг Азор ороллари яқинида 16 феврал куни ёниб кетган автомобилларнинг катта партиясини олиб кетаётган Felicity Ace кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда Kazinform Bloombergга таяниб хабар беради.

Компания вакили, кема операторининг айтишича, Felicity Aceнинг сув босиши кутилмаган бўлган ва ёнғин бир ҳафтадан ортиқ давом этмоқда.

Мarine Тraffic портали маълумотларига кўра, 10 феврал куни Германиянинг Эмден портидан йўлга чиққан кеманинг охирги манзили Дэвисвилл (Род-Айленд, АҚШ) порти бўлган. Ёнғин 16 феврал куни Атлантика океанида Азор оролларининг бир қисми бўлган Файал ороли яқинида содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Португалия денгиз флоти ўша куни 22 экипаж аъзосини эвакуация қилди.

Азор порти расмийларининг Reyters агентлигига айтишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни фақат Felicity Аcе ташқарисида ўчиришга ҳаракат қилган. Ёқилғи бакларининг портлаши эҳтимоли унинг дадил ҳаракат қилишига тўсқинлик қилди.

Қайд этиш керакки, Felicity Aseга Porsche, Аudi ва Bentley каби брендларнинг 4000 га яқин автомобиллари юкланган.

Фото: Reyters


Сўнгги хабарлар