Ҳаж сафари Қозоғистон фуқаролари учун арзонлаштирилиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазири Тауфик ибн Фаузан ар-Рабиа билан учрашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

ҚМДБ матбуот котиби Ағабек Қонарбайулининг Facebook саҳифасида маълум қилинишича, йиғилишда бу йилги катта ҳаж зиёратини сифатли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Науризбай ҳожи Тағанули вазирга қозоғистонлик зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича ўз таклифини билдирди.

Жумладан, Муфтий ҳазратлари Қозоғистон зиёратчилари учун ҳаво транспорти нархини халқ учун мақбул нархда белгилаш, юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонхона нархларида максимал чегирмаларни тақдим этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тўлов тизимини оптималлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

«Худога шукр, мамлакатимизда Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мақсадимиз Ҳаж сафарини юқори савияда ташкил этиш. Қозоғистоннинг Ҳаж миссияси бу борада самарали фаолият олиб бормоқда. Хизматлар нархида чегирмалар қилишингизни сўраймиз. Бу қадам зиёратчиларимиз учун катта мадад бўлади», - деди Науризбай ҳожи Тағанули.

Ўз навбатида, САҚ Ҳаж ва Умра вазири Тауфик ибн Фаузан ар-Рабиа вазирлик қозоғистонлик зиёратчиларга максимал даражада кўмак беришини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни оширишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 4000 нафар қозоғистонлик Ҳаж зиёратини адо этган эди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: facebook.com/Ағабек Қонарбайұлы

Сўнгги хабарлар
telegram