Азамат Есқараев ҚР Адлия вазири лавозимига қайта тайинланди

ASTANA. Kazinform – Азамат Есқараев ҚР Адлия вазири лавозимига қайта тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Азамат Есқараев ҚР Адлия вазири лавозимига қайта тайинланди

«Давлат раҳбарининг Фармони билан Азамат Несипбайули Есқараев Қозоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди», – дейилади ҳужжатда.

Бунгача Азамат Есқараев жорий йилнинг январ ойи бошида Адлия вазири лавозимига тайинланган эди.