Азамат Даулетбеков - Осиё чемпионатининг уч карра ғолиби

Азамат Даулетбеков
Фото: Olympic.kz

BISHKEK. Kazinform - Эркин кураш бўйича Қозоғистон терма жамоасининг аъзоси Азамат Даулетбеков қаторасига уч карра Осиё чемпиони бўлди.

86 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Азамат финалда ўзбекистонлик Жаброил Шапиевни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа у ўз вазнида уч карра Осиё чемпиони бўлди.

Бунгача Азамат Даулетбеков Осиё чемпионатидан ташқари, жаҳон чемпионатида икки марта бронза медалини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар