Айсултан Сейитовнинг “ҚАШ” фильми - Asian Pacific Screen Awards мукофотига номзод

Айсултан Сейитовнинг “ҚАШ” фильми - Asian Pacific Screen Awards мукофотига номзод
Фото: Qara production

Айсултан Сейитовнинг “ҚАШ” фильми Asian Pacific Screen Awards мукофотининг “Энг яхши фильм” ва “Энг яхши операторлик иши” номинацияларига номзод бўлди, деб хабар беради Kazinform Qara productionга таяниб.

Тақдирлаш маросими 3 ноябрда Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида бўлиб ўтади. 2007 йилда ташкил этилган нуфузли Asia Pacific Screen Awards мукофоти Осиё-Тинч океани минтақасидаги 70 дан ортиқ мамлакат ва минтақалар режиссёрлари ишини намойиш этади.

“ҚАШ” фильми 1930 йиллардаги оммавий очарчилик ҳақида ҳикоя қилади. Фильм сюжетига кўра, қабр қазувчи Исатай ўз қишлоғини қутқариш учун йўлга чиқади. Чексиз дала зулматга айланиб, Исатайнинг онгида икки куч – макон ва очлик ҳукмронлик қилади.

Айсултан Сейитовнинг “ҚАШ” фильми - Asian Pacific Screen Awards мукофотига номзод
Фото: Qara production

Аввалроқ мазкур фильм 25-Шанхай кинофестивалида “Энг яхши режиссёр” номинациясини қўлга киритган эди. Шунингдек, Қозоғистон кинотанқидчилари уюшмасининг “Энг яхши дебют”, “Энг яхши иккинчи пландаги актриса”, “Энг яхши мусиқа” ва “Энг яхши режиссёр” номинацияларида ҳам ғолиб бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram