17:11, 15 Декабрь 2023 | GMT +5
Аёзнинг юзи қайтди: яқин уч кун ичида бўрон бўлиб, қор ёғади
“Қазгидромет” синоптиклари 16-18 декабрь кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Жорий ҳафта давомида Қозоғистоннинг бутун ҳудудида очиқ ва совуқ об-ҳаво сақланиб қолди.
Унга сабаб бўлган антициклон аста-секин шимоли-шарққа силжийди. Шу сабабли, совуқ заифлашади.
Шимолий Атлантика циклони таъсири натижасида қор ёғади, бўрон ва йўлларда яхмалак юзага келади. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши кузатилади.
“Кечаси ҳаво ҳарорати ғарбда 0-10 даражагача, шимоли-ғарбда, шимолда, марказда, жанубий ва жануби-шарқда 5-15 даражагача кўтарилади, бироқ шарқда 22-35 даража совуқ сақланиб қолади”, - дейилади хабарда.