Автомобиллар ҳашаматга айланиши керак - Ўзбекистон Президенти
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент кўчаларидаги тирбандликлар муаммосига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Тошкентда йўл ҳаракати катта муаммога айланиб бораётганини таъкидлади. Айрим кўчаларда иш кунларида ўртача 7-9 балл, баъзан эса 10 баллгача етади, қатор кўчаларда эса икки баравар юклама кузатилади. Натижада, тиғиз вақтда манзилга етиб бориш учун икки баробар кўпроқ вақт кетади.
Шу муносабат билан бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига муаммони ҳал этиш бўйича тизимли таклифлар тайёрлаш топширилди.
"Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.
Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак", - деди Шавкат Мирзиёев.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков