Австриядаги тоғ-чанғи курортидаги осма йўл узилиб кетди ва етти киши жароҳат олди

Австриянинг Тирол шаҳридаги тоғ-чанғи курортида осма йўл узилиб кетди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Австриядаги тоғ-чанғи курортидаги канат йўли узилиб кетди ва етти киши жароҳат олди
Фото: видеодан кадр

Ҳодиса оқибатида етти киши жабрланган. Тўрт киши оғир тан жароҳати олди, биттасининг аҳволи оғир.

Ҳодиса Эц аҳоли пункти яқинидаги Ахеркогельбан осма йўлда содир бўлган. Мутахассисларнинг тахминига кўра, дарахт арқонга қулаган ва натижада кабина шикастланган.

Ҳозирча осма йўл вақтинчалик ишдан чиққан. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ва дарахт қандай қулагани аниқланмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Ахеркогельбан осма йўлида 60 га яқин кабина мавжуд.

Сўнгги хабарлар