Австриядаги қурғоқчилик: одамлар қуриган кўл тубидан танга қидирмоқда
Маҳаллий аҳоли кўлнинг қуриб қолган тубидан танга ва тақинчоқлар қидирмоқда. Топилмалар орасида балиқ суяклари ҳам бор: бир неча ой олдин бу ерда минглаб балиқлар нобуд бўлган.
«Биз кўл қуриб кетишини билардик. Агар расмийлар балиқларни сақлаб қолишни эртароқ бошлаганларида, яна кўплари тирик қолган бўларди. Буни кўриш даҳшатли. Бу ердан ўлик балиқларни контейнерларда олиб кетишган», - дейди маҳаллий аҳоли вакили Вальтер.
Одатда бу вақтда Альп тоғларида қор кўпроқ ёғади. Ғарбий Австрияда бу қишда учинчи марта кам ёғингарчилик кузатилди, Италияда эса одатдаги меъёрнинг ярми бор. Бу Европанинг кўп қисми учун жиддий оқибатларга олиб келади.
Австрия ҳукумати ичимлик суви инфратузилмасига сармоя киритиш орқали муаммога қарши курашишга ҳаракат қилмоқда ва қудуқларни бурғулаш устида ишламоқда.
Фото: euronews.com