Австриядаги дзюдо бўйича Гран-при турнирига Қозоғистондан кимлар боради

ASTANA. Kazinform - 8-10 март кунлари Австриянинг Линц шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон Гран-при турнирига йўл оладиган татами усталари аниқланди.

дзюдо
Фото: olympic.kz

ҚР Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу турнирда етти вазнда 14 нафар полвон Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Жамоа таркиби қуйидагича:

60 кг: Ержан Еренғайипов, Қанат Сейлхан

66 кг: Нурсултан Зайзағалиев, Жанарис Раҳматқали

73 кг: Жансай Смағулов, Ислам Тоқтасин

81 кг: Мади Амангелди, Жалғас Қайролла

90 кг: Аян Байғази, Айдар Арапов

100 кг: Ислам Бозбаев, Адилет Сапарғалиев

+100 кг: Ерасил Қажибаев, Ғалимжан Қириқбай.

Эслатиб ўтамиз, 1-3 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган дзюдонинг Grand Slam мусобақасига Қозоғистондан кимлар бориши ҳақида аввал хабар берилган.

Сўнгги хабарлар