Австрияда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Австрияда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Мамлакат Европа Иттифоқида биринчилардан бўлиб, 2024 йилнинг 31 январига қадар коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

Австралия Бош вазири Скотт Моррисон Мудофаа вазиридан COVID-19 эпидемияси билан курашишда ёрдам бериш учун қариялар уйларига қўшин юборишни сўради. Пандемия сабабли кадрлар етишмайди, қарияларга ғамхўрлик қилиш бўйича мутахассисларга ёрдам бериш учун ҳарбийлар жалб этилади.

АҚШда пандемия бошланганидан бери коронавирусдан 900 мингдан ортиқ одам вафот этди. CNN маълумотларига кўра, АҚШда COVID-19дан ўлим ҳолатларининг учдан бир қисми 2020 йилнинг ноябридан 2021 йилнинг февралигача бўлган даврга тўғри келади, бу вақтда мамлакатда касалланишнинг кескин ўсиши қайд этилган.


Сўнгги хабарлар