Австрияда қор кўчкисида бедарак йўқолган икки чанғичи қидирилмоқда

ASTANA. Kazinform - Австриялик қутқарувчилар Ғарбий Форарльберг минтақасидаги машҳур Лех-Цюрс тоғ-чанғи курортида бўлган қор кўчкиси пайтида бедарак йўқолган сайёҳни қидирмоқда. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга таяниб.

None

Ҳодиса 2700 метр баландликда содир бўлган. Операцияга вертолётлар ва кинологлар гуруҳи жалб қилинган.

Полиция гувоҳлар томонидан олинган видеолар асосида дастлаб ўн нафар чанғичи қор остида қолиб кетгани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик бедарак йўқолган саккиз киши топилган, уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган.

Рождество дам олиш кунларида об-ҳавонинг илиқ бўлиши муносабати билан расмийлар ушбу ҳудуд ва қўшни Тиролда юқори қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Австрияга тегишли Алп тоғларида ҳар йили ўртача 20 киши ҳалок бўлади

Фото: ru.euronews.com

 

Сўнгги хабарлар