Австрияда бой меросхўр 25 миллион евродан бош тортди
Австриялик бадавлат ворис аёл 25 миллион евролик бойлигини бериш учун фуқаролар йиғини ташкил қилди. Улар мартдан июнгача олти дам олиш кунларида йиғилади, дея хабар беради Каzinform агентлиги euronews.comга таяниб.

Марлен Энгельхорн кимё гиганти BASF билан алоқаси бўлган оиласидан пул мерос қилиб олди. 31 ёшли қиз ўзининг катта бойлиги қайта тақсимланишини истайди ва йиллар давомида ўз ватанида адолатли солиқ тизимини тарғиб қилиб келади.
-25 миллион евро қайта тақсимланиши керак, - дейди у, - чунки давлат уларни қайта тақсимламайди. Менда бу пул бор, чунки у солиқсиз. Менда бу пул бор, чунки ҳукумат жамиятда бойлик тақсимотини таъминлаш бўйича ўз вазифасини бажара олмади ва бу менинг қўлимга номутаносиб равишда келади, чунки мен бу дунёда мана шу фамилия остида шу оилада яшайман.
Ассамблеяга тасодифий танланган 50 нафар фуқаро киритилди. Мутахассислар раҳбарлигида улар пулни қандай ва кимга тақсимлашни ҳал қилади. Марлен бу жараёнда ҳеч қандай фикр билдира олмайди. У Австрия аҳолисининг 1 фоизи миллий бойликнинг ярмига эгалик қилишини адолатсизлик деб ҳисоблайди.